Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Maqolalar Qiziqarli fizika Gravitatsion to‘lqinlar bu olamda oltin qayerdan paydo bo‘lishi sirini ochib berdi. - Гравитацион тўлқинлар бу оламда олтин қаердан пайдо бўлиши сирини очиб берди.

Gravitatsion to‘lqinlar bu olamda oltin qayerdan paydo bo‘lishi sirini ochib berdi. - Гравитацион тўлқинлар бу оламда олтин қаердан пайдо бўлиши сирини очиб берди.

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 3
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Gravitatsion to‘lqinlar bu olamda oltin qayerdan paydo bo‘lishi sirini ochib berdi.
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa

 

Гравитацион тўлқинлар бу оламда олтин қаердан пайдо бўлиши сирини очиб берди.

Олтин олма дуо ол... ёхуд Коинот исмли алкимёгарнинг ҳунарлари ҳақида...

Халқимизда ажойиб бир мақол бор: «Олтин олма дуо ол...» дейишади. Биз ҳозир фалсафага йўгрилган одобнома дарси ўтмоқчи эмасмиз. Шунчаки, Коинотда олтин аслида қаердан олинишини илмий исботлангани ҳақида маълумот бермоқчимиз Смешно.

Хабарингиз бор, 2016-йилда гравитацион тўлқинларни қайд этгани билан дунёга танилган LIGO расадхонаси олимлари физика бўйича Нобель-2017 мукофотига лойиқ кўрилдилар. Аслида, ўша 2016-йилги кашфиёт, яъни, гравитацион тўлқинларнинг аниқланиши шунчаки уларнинг мавжудлигини тасдиқлашдангина иборат эмасди. Балки, унинг аҳамиятини янада оширадиган жиҳат ҳам борки, у ҳам бўлса, LIGO расадхонаси, астрономияда мутлақо янги йўналиш – гравитация тўлқинлари воситасида Коинотни кузатиш усулини ҳам очиб бергани бўлган. Яъни, мазкур расадхона олимлари, Коинотдаги фавқулодда йирик объектларнинг, масалан, қора туйнуклар, ёки, нейтрон юлдузларнинг тўқнашиши натижасида, бутун Коинот бўйлаб ёйилган фазо-вақт континуумининг (замон-макон уйғунлигининг) тебранишларини «эшитиш»га муваффақ бўлишди.

Лекин бу – мақсаднинг бир қисми эди холос. Олимлар, гравитацион тўлқинларни кузатиш натижаларини, бошқа оддий телескоплар билан олинган кузатув натижалари билан уйғунлаштириб, улардан олинган маълумотларни ўзаро таққослашлари ва бир-бирини тўлдирадиган қайдларни топишлари мумкин эди. Шундай бўлиб чиқди ҳам.

Физика соҳасида машҳур ойнома журнал бўлмиш «Physical Review Letters»нинг 2017-йил октябр сонида, LIGO расадхонаси олимларининг жамоавий муаллифлигида эълон қилинган бир сенсацион мақола чоп этилди. Мақолада маълум қилинишича, янги кузатувлар орқали, олимлар иккита нейтрон юлдузнинг тўқнашишидан ҳосил бўлган гравитацион тўлқинларни қайд этиш билан бирга, ушбу юлдузларнинг тўқнашув координаталарини ҳам аниқ белгилай олишган. Бу эса, жараённи шунчаки қайд этиш билан чекланмасдан, аксинча, уни оддий ва электромагнит телескоплар орқали кўриш имконини ҳам берди. Яъни, астрофизиклар бу сафар, гравитация тўлқинларини ҳам «эшитиб» ва ҳам кўришга муваффақ бўлишган. Таъкидлаш жоизки, ушбу каби, Коинотдаги ҳодисани ҳар томонлама тўлиқ қайд этилиши ҳолатлари астрофизикада камдан-кам учрайди.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари, ўз тарихи...

Гравитация тўлқинлари олимларга Коинотда тўқнашаётган (ёки, аллақачон тўқнашиб кетган) ўта массив йирик объектларнинг ўлчамларини ва улардан бизгача бўлган масофаларни аниқлаш имконини беради. Кейин эса, гравитация тўлқинлари орқали олинган маълумотлардаги етишмаётган қисмларни тўлдириш учун, оддий ва электромагнит телескоплар орқали олинган кузатиш натижалари ҳам текширилади. Натижада, ўша олис Коинотда тўқнашган йирик объектларнинг нимада тузилган бўлганлиги ва тўқнашув оқибатида қандай кимёвий элементлар пайдо бўлганини билиб олинади. Биз кўриб чиқаётган ҳолатда эса, Коинотда иккита ўта йирик массали нейтрон юлдузнинг тўқнашиши натижасида оғир атомли кимёвий элементлар – олтинплатина ва уран ҳосил бўлгани маълум бўлди. Албатта, бу каби тўқнашувлар натижасида ушбу элементлар шаклланишини олимлар аввалдан тахмин қилишган эди. Лекин, шунчаки тахмин бошқа нарса. Мана энди гравитация тўлқинлари ёрдамида ушбу тахминларнинг ҳақиқат экани исботланди. Айтиш мумкинки, олимлар гравитация тўлқинлари воситасида Коинотнинг қандай моҳир «алкимёгар» эканига шахсан гувоҳ бўлишди.

Харитада × билан белгиланган координата.

2017-йилнинг 17-август санасининг тонгида, аниқроғи, соат эрталабки 8-41 да LIGO расадхонаси сезгир асбоблари, Ер сайёраси орқали ўтиб кетаётган гравитация тўлқинларини қайд этди. LIGO – Американинг Луизиана ва Вашингтон штатларида қурилган ва ташқи кўринишида L ҳарфини эслатадиган иккита ўзаро боғлиқ расадхоналардир. Улар замон-макон уйғунлигининг мавжланишини, яъни, Коинот матосининг чўзилиб-торайишини, илмий тил билан айтганда эса, гравитацион тўлқинларни аниқлаш вазифасини бажаради.

Сўнгги икки йил ичида LIGO расадхонаси, қадим ўтмишда содир бўлган иккита қора туйнук тўқнашувидан юзага келган гравитация тўлқинларини қайд этишга муваффақ бўлган эди. Ушбу иш учун, мазкур расадхона олимлари 2017-йилги физика бўйича Нобель мукофотига ҳам лойиқ кўрилганлар. Бироқ, 2017-йилнинг 17-августида қайд этилган тўлқинлар мутлақо бошқача характерда эди. Яъни, бу сафар тўлқинлар анча кучли бўлиб, тахминан 100 сония мобайнида қайд этилди. Қора туйнуклар тўқнашувидан келадиган гравитация тўлқинлари атига бир неча секунд давом этади холос. Бундан олимлар шундай хулоса қилишдики, бу сафарги тўқнашув, Ерга яқин атрофдаги Коинотда содир бўлган ва содир бўлганига ҳали кўп вақт ўтмаган.

LIGO расадхонаси гравитация тўлқинларини қайд этиши биланоқ, автоматик равишда, бутун дунёдаги LIGO ҳамжамияти аъзоларига электрон хабар юборади. Шунда, сайёрамиз бўйлаб жойлашган ўнлаб бошқа расадхоналар ва лабораториялардаги олимлар ҳам ушбу тўлқинларни қайд этишга уриниб кўришади. Бу сафарги тонги хабарнома тарқалиши билан, биринчи бўлиб қўйилган ташхис шу бўлдики, қайд қилинаётган кучли сигнал қора туйнукларнинг тўқнашуви натижаси эмас, балки, жуда катта зичликка эса массив объектларнинг – нейтрон юлдузларнинг тўқнашуви оқибати бўлиши мумкин эди. Оғир кимёвий элементлар айна шундай юлдузлар тўқнашишидан кейин вужудга келади деб тахмин қилинади.

LIGO қора туйнукларнинг тўқнашувини аниқлаганда, осмонда барибир ҳеч нимани кўриб бўлмайди. Чунки, ўз номига кўра, қора туйнуклар бу – қора объектлар бўлиб, ўзидан ҳеч қандай ахборот чиқармайди. Лекин, нейтрон юлдузлар тўқнашганда эса, манзара завқ берувчи мушакбозликка ўхшаб томоша қилишга арзигулик ўта ёрқин чақнашларни келтириб чиқариши лозим.

Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. LIGO расадхонасида гравитация тўлқинлари қайд этилишидан атига икки сония ўтиб, NASAнинг Fermi номли самовий телескопи осмоннинг муайян қисмида ўта кучли гамма-чақнашини қайд этди. Гамма-чақнаши – Коинотда содир бўладиган энг кучли портлаш кўринишларидан бири бўлиб, ўта катта қувватли энергиянинг бутун Коинотга сочилиши ва ўта ёрқин ёруғлик пайдо бўлиши билан кечади. LIGO нинг гравитация тўлқинларни қайд этиши ва икки сониядан кейин Fermi кучли гамма чақнашини кузатиши шунчаки тасодиф эмаслиги аниқ эди.

Жараён жуда тез содир бўлади. Одатда, кузатилган гамма-чақнаш жуда тез хиралашади ва кўздан ғойиб бўлади. Шу сабабли, бундай пайтда вақт ғанимат, ҳар бир дақиқа ҳисобли бўлиб қолади. Шу сабабли ҳам, олимлар жуда шошилишлари зарур бўлади. Телескопга қанча тез етиб борсанг, шунча кўп маълумот олиб улгурасан. Оддий ва электромагнит телескоплардан олинган маълумотлар асосида, олимлар ёруғликни ва унинг ўзгаришларини текширишади ва шу орқали кўплаб маълумотларга, шу жумладан, юқоридаги каби нейтрон юлдузларнинг нимадан тузилгани ва уларнинг тўқнашуви натижасида материянинг қандай ўзгаришларга юз тутганини билиб олишади.

LIGO расадхонаси раҳбарияти ўша заҳотиёқ бутун дунё бўйлаб жойлашган бошқа алоқадор расадхоналар билан онлайн телеконференция ташкил қилди. LIGO сингари жиҳозланган ва ўхшаш тадқиқотлар олиб борадиган яна бир расадхона Италияда жойлашган бўлиб, унинг номи VIRGO дейилади. Телеконференцияда, зудлик билан келишув амалга оширилди ва LIGO ва VIRGO расадхоналари қайд этилган гравитация тўлқинларининг манбаини аниқлашга ва унинг осмондаги координаталарини белгилашга киришишди. VIRGO расадхонаси бу пайтда ҳеч қандай гравитация тўлқинини қайд этмади. Чунки, VIRGOнинг асбоблари осмоннинг ҳамма қисмини ҳам қамрай олмайди. Лекин, VIRGO асбоблари қамрамаган осмон қисмлари ҳам жуда тор бўлиб, демакки, қайд этилаётган гравитация тўлқинларининг манбаини, шундай ҳудудлардан, яъни, VIRGO кузатув доирасига кирмайдиган осмон қисмларидан қидириш керак эди. Изланишлар натижасида, тез орада қидирув майдони шунчаки мушт катталигигача қисқарди. Лекин, астрономик миқёсларда қараганда, оддий мушт катталигидаги осмон кенглигига ҳам минглаб галактикалар сиғиши мумкин.

Текширишларни тезкор давом эттирган олимлар гуруҳи бир неча соат ичида гравитация тўлқинлари манбаининг осмондаги жойлашувини аниқлашга муваффақ бўлишди. Бунда, LIGO, VIRGO, Fermi ва Интеграл расадхоналарининг олган ахборотлари ўзаро уйғунлаштирилиб, осмоннинг мана бундай харитаси ҳосил қилинди. Харитадаги тўртала расадхонанинг маълумотлари устма-уст келган нуқтани эса × белгиси билан белгилаб қўйишди. Бу – иккита нейтрон юлдузнинг ўзаро тўқнашган жойи координатаси эди!

Зудлик билан мазкур харита бутун дунё бўйлаб расадхоналарнинг навбатчи астрономларига юборди. Шу пайтда қоронғулик оғушида бўлган ҳамма расадхоналардаги телескоплар осмоннинг ўша нуқтасига йўналтирилди.

Ҳа! Ўша куни астрофизикалрнинг куни туғди! Ердаги бир неча расадхона ҳақиқатан ҳам осмонда иккита нейтрон юлдуз тўқнашувидан ҳосил бўлган ўта ёрқин чақнашни – килонова ҳодисасини кузатишга муваффақ бўлди. Қуйида ўша ҳодисанинг фотосуратларни келтирилган. Чап тарафдаги суратда, килонова чақнаган пайтдан бир неча соат ўтиб олинган вазият. Ўнгдагиси эса чақнашдан атига тўрт кун ўтиб, 21 августда туширилган сурат намойиш қилинмоқда. Кўриниб турибдики, атига тўрт кун ичида чақнаш ёғдуси сезиларли даражада хиралашган.

Осмоннинг айнан ўша қисмининг килонова чақнашидан атига бир неча ҳафта олдин олинган фотосурати (юқорида) ва килонова чақнаш пайтидаги фотосуратлари (пастда) эса қуйидаги расмларда келтирилган. Тасвирлар сизга хира бўлиб кўриниши мумкин; лекин, ундан олиш мумкин бўлган ахборот миқдори денгиз кабидир. Тасвирларнинг хиралиги сабаби, эса, улар бир неча расадхоналар томонидан олинган фотосуратларни ўзаро устма-уст уйғунлаштириш орқали ҳосил қилинганлиги туфайлидир.

Нейтрон юлдузлар қандай тўқнашади?

Нейтрон юлдузлари – бироз ғалати, ноодатий космик жисмлардир. Улар юлдузнинг гравитацион коллапси (масалан, ўта янги чақнаши) натижасида вужудга келади. Тасаввур қилинг, массаси Қуёш массаси билан тенг бўлган, лекин диаметри эса атига 25 км бўлган объект қандай улкан зичликка эга бўлади?! Нейтрон юлдузлар шундай фавқулодда улкан зичликка эга юлдузлар бўлади. Бу тахминан 330 000 та Ер сайёрасининг Тошкент шаҳрига тенг келадиган шар ўлчамида сиқилгани каби зичликка тенг бўлади. Нейтрон юлдуз ичкарисидаги босим шу қадар фавқулодда улкан бўладики, бундай босим остида фақат нейтронларгина туриш бера олади. Шу сабабли ҳам юлдуз номи «нейтрон юлдуз» дейилади.

Биз кўриб чиқаётган ҳодисада, Еримиздан тахминан 130 миллион ёруғлик йили масофасидаги галактикада иккита қўшалоқ нейтрон юлдуз бир-бирининг атрофида «рақсга тушган». Илмий тилда айтадиган бўлсак, у ерда иккита нейтрон юлдуз, умумий массалар маркази атрофида айланиб, бир-бирига тобора яқинлашиб борган ва охири ўзаро тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида эса, бутун Коинот бўйлаб вақт ва фазони эгрилантирувчи (коинот матосини тебрантирувчи) кучли энергияли тўлқинларни ҳосил қилган. Шу билан бирга, ўта кучли энергияли гамма-чақнаши юзага келган. Гравитация тўлқинлари ҳам, гамма-нурлар ҳам фазо бўйлаб ёруғлик тезлигида ҳаракатланган. Бу ҳам бўлса, Альберт Эйнштейннинг умумий нисбийлик назариясининг яна бир амалий исботи бўлди. Эҳтимол, ўша қўшалоқ нейтрон юлдуз ўзаро тўқнашиб, қўшилиб кетгач, балки янги бир қора туйнук ҳосил қилгандир. Чунки, уларнинг массаси бунинг учун етарли даражада бўлган. Бироқ, олимлар ҳозирча бу борада аниқ бир хулоса қилгани шошилишмаяпти.

Лекин ҳозирда айтилаётган аниқ гап шуки, ўша қўшалоқ нейтрон юлдуз тўқнашувидан кейин, кўплаб нейтронлар ўзаро қўшилишиб кетди ва даврий жадвалдаги оғир атомли элементларни, хусусан, олтин, платина ва уранни ҳосил қилди.

Бизнинг танамиз ҳам, ва умуман, Ерда ва самода мавжуд ҳамма-ҳамма нарса юлдуз моддасидан ташкил топган. Коинот яралишидаги Улкан Портлаш натижасида, аввалига фақат енгил кимёвий элементлар – водород ва гелий пайдо бўлган. Ушбу элементларнинг бирлашиши ва бирикиши натижасида эса юлдузлар вужудга келган. Юлдузлардаги термоядро реакцияларидан эса қолган массаси бироз оғир элементлар пайдо бўла бошлаган.

Юлдузларнинг коллапсга учраб кейинчалик портлаши натижасида, янада оғир элементлар ҳосил бўлган. Лекин, олимлар табиатда олтин ва платинанинг пайдо бўлиши учун, юлдузлардаги термоядро реакциялари ҳам ва юлдузнинг коллапси ҳам етарли энергияга эга эмаслигини билишарди. Ҳаттоки, ўта янги чақнашлари ҳам, ушбу нодир қиммат элементларнинг пайдо бўлишига етарли қувватга эга бўлмайди.

Албатта, олимлар килонова чақнаши (яъни, икки нейтрон юлдузнинг тўқнашиши) натижасида ушбу металлар ҳосил бўлса керак деган тахминни аввалдан муҳокама қилиб келишган. Лекин, бу тахминлар мана энди, LIGO, VIRGO, Fermi ва бошқа расадхоналар астрономларининг жонбозликлари эвазига, ҳамда, гравитацион тўлқинлар воситасида илмий тасдиқланди. 2017 йил 17 августда чақнаган килонова, платина ва тилланинг айнан нейтрон юлдузлардан ҳосил бўлишини амалда кўрсатиб берди. Айтиш мумкинки, астрономлар Коинот исмли буюк алкимёгарнинг ишни ўз кўзлари билан кузатишга муваффақ бўлишди.

Ушбу мақолани ёзар эканман, компютер клавишларига босим ўтказаётган қўлимдаги тилладан ясалган никоҳ узуги албатта эътиборимни тортди. Ўйлаб қарасам, демак у қачонлардир, Коинотда, қўшалоқ нейтрон юлдуз моддасидан пайдо бўлган эканда! (олаааа Смешно)

Астрономия янги даврга қадам қўймоқда.

Авваллари мунажжимлар осмонни шунчаки оддий кўз билан кузатар эдилар. Ўша мунажжимларнинг аксарияти, самовий жисмлар ҳаракатини илм-фан учун эмас, балки, қандайдир бўлмағур «башорат»лар тузишга ва уйдирма-тўқима толеъномалар ёзиш учун кузатишгани ҳам рост гап. Кейинчалик фан тараққий этиб боргани сайин, астрономик кузатишлар ҳам такомиллашиб борди. Хусусан, телескоплар расадхоналарнинг асосий иш қуролига айланди. Энди, Коинотни шунчаки кўз билан кузатиш жараёнини олимлар «қуролланмаган кўз билан кузатиш» деб атай бошладилар. Астрономия ҳам мунажжимлар башорати тузишдек бўлмағур ишдан воз кечиб, ҳақиқий илм билан шуғулланишга ўтди. Ҳозирда эса олимлар Коинотни нафақат оддий телескоплар билан, балки, радиотўлқинлар, рентген тўлқинлари, инфрақизил, ултрабинафша нурлари диапазонларида ҳам кузата оладиган мукаммал электромагнит телескопларга эгалар. Эндиликда, ушбу анъанавий кузатиш усуллари қаторига, Коинотни гравитацион тўлқин воситасида кузатиш усули ҳам қўшилди. Бу эса, кузатишларни янада кенг диапазонда олиб бориш, оддий телескоплардан олиб бўлмайдиган маълумотларни олиш имкони беради. Хуллас, энди Коинотни янада тўлиқ ва мукаммалроқ ўрганиш имкони юзага келди.

Воқеъликнинг аҳамиятини шундай тасаввур қилиш мумкин: масалан, сиз деразаси йўқ хонада ўтириб, момақалдироқ гумбурлашини эшитар эдингиз. Бунда сиз фақат эшитганингиз сабабли, воқеълик ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қила олмайсиз. Айтайлик, сиз уни қайси томонда гумбурлаганини билолмайсиз. Чақмоқ чақнашинику кўра олмаслигинигиз аниқ. Энди, тасаввур қилинг-а, шундай хонадан сиз бошқа хонага – деразалари бор жойга ўтдингиз. Сиз энди шунчаки момақалдироқни гумбурлашини эшитиш билан чекланмасдан, балки, чақмоқ чақишини ҳам кўра оласиз. Фарқни сезаётгандирсиз? Деразасиз хонада шунчаки момақалдироқ гумбурлашини эшитиш умуман бошқа, деразали хонада чақмоқ чақишини кўриб туриб, момақалдироқ овозини эшитиш мутлақо бошқа нарса. Ҳар иккаласидан олинадиган билимнинг, фойдали маълумотнинг фарқи ер билан осмонча бор.

Гравитацион тўлқинларни кузатишдаги энг яхши тарафи – ушбу жараённинг тезкорлик талаб этмаслигидир. LIGO ва VIRGO расадхоналари Ер яқин атрофидан ўтган ҳар қандай гравитация тўлқинларини ўша куннинг ўзидаёқ қайд этади. Қайд этилган ҳар бир сигнал эса, Коинотнинг қайсидир бир қисмида янги олтин ва платинага тўла янги «хазиналар ороли» пайдо бўлганини, ёки, қаердадир иккита қора туйнук тўқнашганидан бохабар қилади. Лекин, гравитация тўлқинлари бизга аввал хаёлимизга ҳам келмаган, қандайдир, мутлақо янги самовий ҳодисалар ҳақида ҳам ахборот бериши мумкин. Худди, Галилей телескопини Юпитерга қаратмагунича, бошқа сайёраларнинг ҳам табиий йўлдошлари бўлиши мумкинлиги бировнинг миясига келмагани сингари, биз ҳам гравитация тўлқинларини қайд этишни ўрганмагунча, етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган Коинот ҳодисаларини ўзимиз учун кашф қилишимиз мумкин. Астрономлар эса Улкан Портлашнинг ўзидан қолган гравитация тўлқинларини тутишдан умидвор тарзда, LIGO ва VIRGO расадхоналари асбоб-ускуналарини мукаммаллаштириш устида бош қотиришмоқда. Яқин орада, биз Коинот ҳақида янада янги ва оламшумул янгиликлардан хабардор бўлсак ажаб эмас...

Мақоланинг асл манбаи инглиз тилида ушбу ҳаволада


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 13.11.2017 12:34  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

СмешноУлыбаюсьПодмигиваю

Bir kuni Evkliddan so’rashibdi:

-Sizga ikkita butun olma ma’qulmi, yoki to’rtta yarimtakkimi?

-To’rtta yarimtakisi

-Nima uchun?

-Yarimtakki olmani ichida qurti bormi-yo’qmi aniq ko’rinib turgan bo’ladi.


Mavzuga oid boshqa materiallar

Birliklar Konvertori

Birlik / Kattalik turini tanlang:
Qiymatni kiriting:

Natijaviy qiymat:

© Orbita.uz

Kontent statistikasi

Foydalanuvchilar soni : 374
Kiritilgan mаqolalar soni : 762
O'qilgan sahifalar soni : 2521244

Tafakkur durdonalari

Dunyo imoratlari ichida eng ulug'i - MAKTABDIR! (M Behbuduy)