Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Kimyo Xlor - Хлор

Xlor - Хлор

E-mail Chop etish PDF
Maqola Reytingi: / 0
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Xlor
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa

Хлор

Хлор – Менделеев кимёвий элементлар даврий жадвалнинг III давр VIIА гуруҳ элементи. Атом рақами 17. Cl (лотинча Chloros – «яшил» сўзидан) формуласи билан белгиланади.

Оддий модда кўринишидаги хлор икки атомли (Cl2), оч сарғиш-яшил тусдаги заҳарли, ҳаводан оғир газ бўлади. Галогенлар туркумига киради.

Кашф этилиши тарихи ва атама этимологияси.

Хлорнинг водород билан бирикмаси – хлороводород биринчи марта 1772-йилда Жозеф Пристли томонидан олинган эди. Хлорни алоҳида элемент ҳолатида олиниши эса 1774-йилда швед кимёгари Карл Вилгельм Шееле томонидан амалга оширилган. У пиролюзит минерали ва хлор кислотасини ўзаро таъсирлашиши натижасида қуйидагича реакция келтириб чиқарган ва натижада хлорни алоҳида ҳолда ажратиб олишга муваффақ бўлган:

4HCl+МnО2→МnCl2+Cl2↑+H2О

Хлорни соф ҳолда, алоҳида ажратиб олишни эса 1811-йилда Гемфри Деви уддалаган. У электролиз воситасида оддий ош тузини натрий ва хлорга парчалашга муваффақ бўлган эди. Деви ўзи мазкур элементга «хлорин» деб ном қўйишни таклиф қилган. Бир йил ўтиб, Гей-Люссак ушбу номни оддийроқ қилиб «хлор» тарзида қисқартиришни таклиф қилган ва ўз ёзишмалари орқали бутун кимё фанида оммалаштириб юборган. Хлорнинг атом массаси 1826-йилда Йенс Якоб Берселиус томонидан ўта катта аниқликда ҳисоблаб чиқилган эди. Унинг натижаси замонавий қийматдан атига 0,1% га фарқ қилади.

Табиатда тарқалганлиги.

Табиатда хлорнинг икки хил изотопи, яъни, 35Cl ва 37Cl учрайди. Хлор Ер қобиғида энг кўп тарқалган галоген элементдир. У жуда фаол элемент бўлиб, даврий жадвалдаги деярли барча элементлар билан бирикма ҳосил қилади. Хлор эркин ҳолатда барқарор турмайди ва дарҳол бирор элемент билан бирикиб олади. Шу сабабли ҳам, табиатда тарқалган хлорнинг барчаси фақат бирикма кўринишида ва асосан, минераллар таркибида учрайди. Галит (НаCl), силвин (КCl), силвинит (KCl∙NаCl), бишофит (МgCl2∙6H2О), карналлит (KClМgCl22О) ва каинит (KClМgСО42О) минераллари хлорга энг бой саналади. Энг бой хлор захиралари эса денгиз ва океанлар сувларида бўлиб, денгиз сувида хлор миқдори 19 г/л атрофида бўлади. Ер қобиғидаги атомлар сонининг тахминан 0,025% қисми хлор улушига тўғри келади. Хлорнинг кларк сони 0,017% га тенг. Одам организмида хлорнинг масса улуши тахминан 0,25% га яқин бўлади. Одам ва ҳайвонлар танасида хлор асосан ҳужайралараро суюқликларда, шу жумладан, қонда мавжуд бўлади ва осмотик жараёнларни бошқаришда муҳим ўрин тутади.

Изотоплари.

Хлорнинг табиатда масса сони мос равишда, 35 ва 37 га тенг бўлган икки хил барқарор изотопи учрайди. Ушбу барқарор изотопларнинг умумий хлор миқдоридаги улуши 75,78% ва 24,22% ни ташкил қилади. Хлорнинг бошқа изотоплари ҳам маълум. Лекин, улар радиоактив моддалар бўлиб, жуда қисқа ярим емирилиш даврига эгалиги сабабли, табиатда деярли учрамайди. Қуйидаги жадвалда хлорнинг изотоплари ҳақида маълумот келтирилган.

Изотоп

Атом массаси 
(м.а.б.)

Емирилиш жараёни

Ярим емирилиш даври

Ядровий спини

35Cl

34,968852721

Барқарор

3/2

36Cl

35,9683069

β-емирилиш (36Ар га )

301000 йил

0

37Cl

36,96590262

Барқарор

3/2

38Cl

37,9680106

β-емирилиш (38Ар га )

37,2 дақиқа

2

39Cl

38,968009

β-емирилиш (39Ар га )

55,6 дақиқа

3/2

40Cl

39,97042

β-емирилиш (40Ар га )

1,38 дақиқа

2

41Cl

40,9707

β-емирилиш (41Ар га )

34 сония

42Cl

41,9732

β-емирилиш (42Ар га )

46,8 сония

43Cl

42,9742

β-емирилиш (43Ар га )

3,3 сония

Физик ва кимёвий хоссалари.

Газсимон хлор нисбатан осон сиқилади. 8 атмосфера босими шароитида хлор хона ҳароратида ҳам суюқланади. Меъёрий атмосфера босими остида ‒34 °C гача совитилса ҳам хлор суюқланади. ‒34 °C ва ундан паст ҳароратларда суюқ хлор кристалланади. У ўткир ҳидли газ бўлгани учун, ҳаводаги газсимон хлор миқдори 2-3 мг/м3 бўлгандаёқ одам бурни уни сезади.

Қўлланиши.

Хлор маиший турмушда ва саноатда жуда кенг қўлланилади. Хусусан, поливинилхлорид ишлаб чиқаришда хлор асосий ҳом-ашё сифатида хизмат қилади. Шунингдек, пластикатлар, синтетик каучук ишлаб чиқаришда ҳам хлор асосий ўрин тутади.

Хлордан инсектитсидлар ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. Хлороорганик инсектитсидлар қишлоқ хўжалиги зараркунанда ҳашаротларига қарши яхши самара беради. Жаҳон хлор ишлаб чиқариш ҳажмининг сезиларли қисми айнан хлороорганик инсектитсидлар ишлаб чиқаришга сарфланади. Бундай препаратлардан бири гексахлорциклогексан (гескахлоран) даставвал 1825-йилда Майкл Фарадей томонидан синтез қилинган. Лекин, у инсектитсид сифатида ХХ-асрнинг 30-йилларидан бошлабгина қўлланила бошланган.

Сувни зарарсизлантиришда ҳам хлордан кенг фойдаланилади. Хлорланган сув – ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантиришнинг энг осон ва арзон усулларидан бири саналади. Бу усул хлор ва унинг бирикмаларининг микроорганизмларнинг фермент системаларини йўқ қилиш хоссаси билан боғлиқ. Сувни зарарсизлантириш учун хлорнинг ўзидан ташқари яна, хлор икки оксид, хлорамин ва хлорли оҳактош ҳам қўлланилади.

Металлургияда эса, титан, қалай, тантал ва ниобий металларини соф ҳолда ажратиб олиш технологиясида фойдаланилади.

Қўлланиши.

Хлор муҳим биоген элемент бўлиб, деярли барча турдаги тирик организмларнинг таркибида бирикма ҳолида учрайди. Одам ва ҳайвонларда танасида хлор ионлари осмотик жараёнларда иштирок этади. Одам кунига 5-10 гр миқдорда NаCl қабул қилади. Одам танасининг хлорга бўлган кундалик минимал эҳтиёжи 800 мг. Хлор ионлари шунингдек ўсимликлар ҳаёти учун ҳам ғоят муҳим. Чунки, хлор фотосинтез жараёнларида иштирок этади ва хлоропластлар томонидан тутиб турилган кислородни шаклланишида ва ҳавога чиқишида муҳим ўрин тутади.

Шунга қарамай, газ ҳолатидаги хлор токсик модда бўлиб, одамга бўғувчи таъсир кўрсатади. У туфайли ўпка тўқималарининг куйиши ва нафас қисилиши келиб чиқади. Ҳаводаги консентрацияси 6 мг/м3 га етганда, нафас йўлларига жиддий қўзғатувчи таъсир кўрсата бошлайди. Хлорнинг ҳаво ҳудудидаги рухсат этилган консентрацияси 0,03 мг/м3 суткасига; саноат корхоналарининг ишчи ҳудудларида эса 1 мг/м3 ни ташкил қилади.

 

Хлор ҳақида маълумотнома жадвал:

Умумий маълумотлар

Номи

Хлор;

Формуласи

Cl

Рақами

17, III-давр, VIIА гуруҳ;

Атом хоссалари

Атом массаси

34,446(8) м.а.б. (г/мол);

Электрон конфигурацияси

[Nе] 3s2 3p5

Атом радиуси

99 пм;

Кимёвий хоссалари

Ковалент радиуси

102±4 пм;

Ион радиуси

(+7э)27 (‒1э)181 пм;

Электрманфийлиги

3.16 (полинг шкаласи бўйича);

Электрод потенциали

0 В;

Оксидланиш даражаси

+7,6,5,4,3,1,0, ‒1;

Ионизация энергияси (биринчи электрон)

1254,9 кЖ/моль; (13,01 эВ);

Термодинамик хоссалари

Зичлиги (м.ш.)

3.21 г/см3;

Эриш ҳарорати

‒100,95 °C, 172,2 К;

Қайнаш ҳарорати

‒34,55 °C; 238,6 К;

Эриш иссиқлиги

10,75 кЖ/моль;

Буғланиш иссиқлиги

20,41 кЖ/моль;

Моляр иссиқлик сиғими

21,838 кЖ/(К∙моль);

Моляр ҳажми

18,7 моль/см3;

Иссиқлик ўтказувчанлиги

(300 К) 0,009 Вт/(мК);

 


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 08.11.2017 08:59  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

 

Matematikning hayotidagi eng go’zal lahzalari – uning teorema isbotini topgani, lekin, qilgan xatosini hali fahmlamagini vaqtlari bo’lsa kerak.



Tafakkur durdonalari

Farzandlarimiz bizdan ko'ra kuchli, aqlli va baxtli bo'lishlari shart...

I. Karimov