Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Maqolalar Tabiat qonunlari Bregg qonuni - Брегг қонуни

Bregg qonuni - Брегг қонуни

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 0
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Bregg qonuni
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa


Брегг қонуни

Муайян математик шартларга амал қилинса, кристаллдан аксланган рентген нурлари шундай аниқ дифракцион манзарани намоён қиладики, ундан кристаллнинг панжара структурасининг тасвирини ҳосил қилиш мумкин бўлади.

Кристалларда атомлар мунтазам такрорланувчи геометрик структура тарзида тартибланган бўлиб, ушбу структурани фанда кристалл панжара дейилади. Қаттиқ жисм физикаси соҳасининг асосий вазифаларидан бири – кристаллларнинг структура тузилишини аниқлашдан иборатдир. Кристалларнинг структура тузилишини аниқлаш учун одатда физиклар Австралиялик олим сер Уильям Лоуренс Брегг (1890-1971) томонидан кашф қилинган ва унинг номи билан аталадиган қонунга асосланувчи усулдан фойдаланадилар.

Рентген нурлари кристаллга келиб тушганда, кристалл структурасидаги ҳар бир атом Гюйгенс тамойили бўйича, иккиламчи Гюйгенс тўлқини нурлантириш марказига айланади. Кристаллнинг ўзини эса унинг панжарасининг атом структурасига кўра тақсимланадиган бир неча параллель текисликларга ажратиш мумкин. Бунда, биринчи текислик, шартли равишда, энг биринчи атом ва унинг яқин икки қўшни атомлари йўналиши бўйича, иккинчи текислик эса кейинги атомдан ундан кейинги яқин икки қўшни таомлар йўналиши бўйича ва ҳо казо шу тарзда давом этади. Бунда, иккиламчи дифракцион тўлқинлар бир-бирини кучайтирмайди. Истисноли ҳолат – фақат, иккиламчи дифракцион тўлқинларнинг кузатиш нуқтасига (экранга, ёки қабул қилувчи мосламага), тўлқин узунлигидаги бутун сон қийматига тенг фаза силжиши билан келиб тушгандагина, улар ўзаро бир-бирини кучайтиради. Дифракцион манзаранинг интенсивлик чўққиларининг аниқлаб берувчи ушбу шартларни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

2d sin θ=nλ

Бу ерда: d – кристалл панжаранинг параллель текисликлари орасидаги масофа; θ – рентген нурларининг ёйилиши бурчаги; λ – рентген нурларининг тўлқин узунлиги; n – бутун сон (дифракция тартиби). n=1 да тўлқинлар дифракциясининг, бир-биридан бир тўлқин узунлиги масофасида жойлашган атомлардаги ўзаро кучайтириш чўққисини кузатамиз; n=2 да эса дифракциянинг иккинчи чўққиси (қадам узунлиги икки карра тўлқин узунлигига тенг бўлади).

Дифракцион рентгенография нафақат кристаллларнинг структурасини аниқлашда, балки, бошқа соҳалардан ҳам кенг қўлланилади. Юқоридаги суратда ДНК молекуласининг дифракцион тасвири кўрсатилган. ДНК молекуласи қўшалоқ спираль структурага эга бўлгани сабабли, унинг дифракцион тасвирида такрорланувчи чўққилар яққол кўзга ташланмоқда.

Мазкур шартни ҳозирда илм-фанда Брегг қонуни деб аталади ва у шундай уқтириш беради: берилган тўлқин узунлигида рентген нурлари муайян сочилиш бурчаги остида кучаяди, айнан ушбу оғиш бурчакларига кўра, биз кристалл панжаранинг текисликлари орасидаги масофани аниқлашимиз мумкин бўлади. Брегг шартига амал қилинган тақдирда, дифракцион манзарадаги ҳар бир чўққи, кристаллдаги текисликлардан бирига тўғри келади.

Шу сабабли ҳам, кристаллни фокусланган рентген нурлари билан нурлантирганда, натижада бизда дифракция натижасида сочилган ва ёрқинлиги бўйича чўққиларга эришган нурларнинг тасвири пайдо бўлади. Ёрқинлик чўққиларининг бошланғич нурга нисбатан оғиш бурчагидан келиб чиққан ҳолда, олимлар бугунги кунда кристалл панжаранинг атомлари орасидаги масофани ўта катта аниқликда ҳисоблаб чиқаришмоқда. Бундай усулни дифракцион рентгенография дейилади. Дифракцион рентгенография замонавий биокимё ва биотехнологиялар оламида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у биологик молекулаларнинг структура тузилишини аниқлашнинг асосий усулларидан бири саналади.


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 14.10.2017 12:11  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

УлыбаюсьУлыбаюсьУлыбаюсь

Horijlik sayyoh samarqandlik matematik olimdan so'rayapti (ko'chada):

-kechirasiz, Registon maydonini qanday topsam bo'ladi?

-eni va bo'yini ko'paytirasiz, ya'ni, S=ab...



Tafakkur durdonalari

Dunyo imoratlari ichida eng ulug'i - MAKTABDIR! (M Behbuduy)