Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish

Gugol - Гугол

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 2
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Gugol
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa
Гугол

Сиз интернетда бирор нарсани қидириш асносида, албатта Google қидирув тизимига дуч келгансиз. «Google», яъни, гугл атамаси аслида «гугол» сўзининг бузиб айтилишидан келиб чиққан. Гугол сўзининг ўзи эса 1 дан кейин кетма-кет юзта ноль билан ёзиладиган соннинг номидир. Тасаввур қилиш учун, 1 дан кейин атига битта ноль келса, яъни, рақам «10» шаклида ёзилса, бу сўн «ўн» дейилади. Бирдан кейинги учта ноль – мингни, олтита ноль – миллионни, тўққизтаси эса, миллиардни англатади. Энди, тасаввур қилинг, бирдан кейин юзта ноль келса! Бу сонни, яъни, гуголни рақамлар билан ёзиб ифодалаш ҳам қийин. Ахир нольлар сонида адашиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас Смешно.

Гугол атамасини Милтон Сиротта исмли 9 ёшли болакай ўйлаб топган. Милтон акаси Эдвин билан биргаликда, деярли бутун умр Ню-Йоркнинг Бруклин мавзесидаги ўз отасига қарашли заводда ўрик данагини чақиш билан шуғулланиб ишлаган. Уларнинг амакиси Эдвард Каснер Америкада кўзга кўринган математиклардан бири эди. Айнан Каснер жияни Милтон билан хиёбонда сайр қилиб юрган пайтда, амаки-жиян сонларнинг номлари ҳақида суҳбатлашиб қолишади. Шунда Милтон математик амакисидан 1 дан кейин 100 та ноль келадиган сонни номини сўрайди. Каснер бундай соннинг номи ҳозирча йўқлигини айтиб, жиянига, бу номни ўзи ўйлаб топиши мумкинлигини таклиф қилади. Милтон бироз ўйлагач, «гугол» атамасини ўйлаб топди. Унинг мазкур болаларча фикрини амакиси деярли бутун дунёга машҳур қилиб юборди. 1938-йилдан бошлаб, босма манбаларда гугол сони тез-тез қайд этила бошлади ва математиклар орасида қизиқиш билан қабул қилиниб, оммалашиб кетди.

Каснер фаолиятининг аксар қисмини Колумбия университетида ўтказган. Унинг ҳамкасби Жеймс Ньюмен билан ҳамкорликда ёзган «Математика ва тасаввур» номли китобида гугол атамаси илк бора кенг омма ҳукмига ҳавола қилинади. Гарчи, гугол сони амалий жиҳатдан, масалан, банк иши, ёки, бухгалтерия учун яроқсиз, аниқроғи, кераксиз сон бўлсада, лекин, олимлар бу сондан турли илмий фактларни таққослаш ва оддий одамларда тасаввур уйғотиш учун фойдалана бошлашган. Масалан, Коинотдаги галактикалар, ёки, астрономик масофалар ҳақида гап кетганда, олимлар «фалонча гугол» дейиш билан, оламдаги ақлга сиғмас рақамлар ҳақида тасаввур уйғотишга уринишган.

Шунингдек, 9 ёшли тирранча ўйлаб топган ушбу сўз, ХХI-аср бошида келиб ахборот алмашиниш соҳасида ҳам билвосита катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Биз юқорида гугл қидирув тизимининг номи ҳам айнан гугол атамасини нотўғри талқини эканини айтиб ўтган эдик. Google компаниясининг асосчиларидан бири Ларри Пейж ҳам математикага жуда қизиққан шахс бўлиб, у гугол сони ҳақида мутолаа қилиш чоғида, ушбу сўзни тасодифан хато ёзиб қўяди ва шундан кейин, аввалига қидирув тизимини, кейин эса, бутун бошли корпорациянинг номини шу сон шарафига атайди.

Математикада гугол сонидан катта миқдорларни албатта ҳисоблаш мумкин. Масалан, хусусан, шахмат ўйинидаги ўйналиши мумкин бўлган барча партиялар сони гуголдан катта сонни ташкил қилади. 70 та одамнинг бир-бирига нисбатан турли хил тартибларда жойлашиш вариантларининг сони ҳам гуголдан бироз катта бўлади. Баъзи Астрофизикларнинг фикрича, Коинотда бизга маълум барча юлдузларда мавжуд бўлган атомлар сонини санаб чиқилса, эмишки, гуголдан кичик сон чиқармиш (тағин ким билади дейсиз, ахир Коинотнинг чек-чегараси йўқку...).

Шу ўринда, гугол терминига яқин қариндош бўлган «гуглоплекс» термини ҳақида ҳам айтиб ўтиш жоиз, гуглоплекс – бирдан кейин гуголта ноль билан ёзиладиган сондир.

Расмда: ушбу маржонда ранги ва ўлчами билан фарқланувчи 70 та турли хил доналар мавжуд. Ушбу доналарни бир-бирига нисбатан жойлашиш вариантларининг умумий сони, яъни, 70! гуголдан бироз катта сон бўлиб чиқади.


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 21.09.2017 13:45  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

СмешноУлыбаюсьПодмигиваю

Serjant askarlarga daraxt kestiryapti.

Bir askar norozi ohangda:

-Men oliy ma’lumotli matematikman, menga o’zimga mos ish bering...

-Yaxshi, unda sen ildiz chiqarish bilan shug’ullan!



Tafakkur durdonalari

Dunyoda ilmdan o'zga najot yo'q va bo'lmagay! (Imom Buxoriy)