Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Maqolalar Astronomiya Messye obyektlari - Мессье объектлари

Messye obyektlari - Мессье объектлари

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 0
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Messye obyektlari
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa
Мессье объектлари

Шарл Мессье аслида, кометаларни излаш билан шуғулланувчи ашаддий кометашунос астроном бўлган. Лекин, илм-фан тарихида унинг номини абадийлаштирган нарса кометалар эмас. У на юлдуз ва на комета бўлган объектларнинг таснифини (каталогини) тузганлиги билан тарихга кирди.

Мессье кометаларни излаб топишга шу даражада муккасидан кетган эдики, у деярли ҳар тун мижжа қоқмай телескоп билан қора осмонга синчиклаб термуларди. Лекин, олимнинг ҳар сафарги уринишлари муттасил бесамар кетар, қилаётган ишидан бирор наф чиқаролмай хуноб бўларди. Одатда, Мессьенинг муваффақиятсиз кузатишлари қуйидагича кечган: у осмоннинг бирор қисмидан, аввал ҳали ҳеч ким кузатмаган, янги кометани аниқлаш мақсадида, кучли телескопда синчиклаб кузатарди. Унинг нигоҳига эса, асосан, хира, ташқи кўринишидан ҳам юлдузга, ҳам кометага ўхшаб кетадиган объектлар кўринарди. Бундай объектларни Мессье кейинги бир неча кун ёки, ой давомида кузатарди ва лекин, ҳар доим ҳам ҳафсаласи қаттиқ пир бўларди. Чунки, улар жойидан қўзғалмас, хира, қандайдир беўхшов объектларлигича қолаверарди. Жараён йиллар давомида шундай давом этгач, охири Мессье аввало, шу каби, комета эмаслиги аниқ бўлган, ҳаракатсиз хира объектларнинг рўйхатини тузиб қўйишга қарор қилди. Мақсад оддий: у кейинчалик яна янглишмаслик ва бир объектни иккинчи марта кузатмаслик учун, уларни аниқ рўйхат билан белгилаб қўймоқчи бўлган. Мессье объектлари каталогининг дастлабки нусхаси 1781-йилда чоп этилган ва унда дастлабки объект М1 номи билан аталган, ҳамда, шу чоққача кўплаб кометашуносларни чалғитиб келган Қисқичбақасимон туманлик бўлган. Ундан кейинги объектлар М2, М3... ва ҳо казо тартибда каталогга киритилган. Мессье каталогининг илк нусхасида жами 45 та объект қайд этилган эди.

Кейинчалик, Мессье каталогининг обрўси ўзи кутмаган ҳолда тезкор ортиб кетди ва каталогнинг кейинги нусхаларида қайд этилган объектлар сони 110 тагача етди. Қизиғи шундаки, Мессье ўзи англамаган ҳолда, комета эмаслиги учун, ўрганишга вақт сарфлашдан ҳалос бўлгани тузган объектлар каталоги, астрономлар учун, Коинотдаги туманликлар, галактикалар ва юлдуз тўдаларини таснифлашда муҳим амалий қўлланмага айланди.

Мессье объектлари каталоги ҳозирги замонда ҳам, асосан ҳаваскор астрономлар томонидан кенг қўлланилади.

Расмда: Мессье объектлари каталогининг замонавий жадвал-расми.


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 09.09.2017 12:48  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

УлыбаюсьУлыбаюсьУлыбаюсь

Haqiqy matematikning ovqatlanish qoidasi: ratsional nonushta; kompleks tushlik va yaxlitlangan kechki ovqat



Tafakkur durdonalari

Dunyo imoratlari ichida eng ulug'i - MAKTABDIR! (M Behbuduy)