Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Maqolalar Qiziqarli fizika Plazma - Плазма

Plazma - Плазма

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 0
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Plazma
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa
Плазма

Плазма бу кўп сонли ионлар ва электронлардан ташкил топган кучли ионлашган газдир. Плазма ҳосил қилиш учун, энергиянинг турли шаклларидан – иссиқлик энергияси, электр, ёки, нурланиш энергияларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, газни шунчалик кучли қиздирилсаки, унда, атомларнинг ўзаро тўқнашиши натижасида, бир-биридан электронларни уриб чиқариб юборса, ушбу газ плазма ҳолатига ўтади. Газнинг ўзи сингари, плазма ҳам, ўзи турган идиш шаклига киради. Оддий газлардан фарқли ўлароқ, плазма магнит майдони таъсирида турли хил структуралар ҳосил қилади ва уларнинг кўриниши худди нақшлар сингари, турли катакчалар, қатламлар ва чизиқлар кўринишида бўлади. Шунингдек, оддий газларда учрамайдиган яна бир ҳолат – унинг муҳитида тарқаладиган тўлқинлар хилма-хиллиги билан ҳам плазма газдан фарқланади.

Модданинг плазма ҳолатини илк марта пайқаб қолган олим Британиялик машҳур физик Уилям Крукс (1832-1919) бўлиб, у кейинчалик ўз номи билан аталган (Крукс трубкаси) газоразрядли вакуум трубкаси билан тажриба ўтказаётган пайтда ушбу физик феноменни сезиб қолган. Аслида, плазма – модданинг агрегат ҳолатлари ичида Коинотда энг кенг тарқалган кўринишидир. Хусусан, деярли барча чарақлаб турган юлдузлар асосан плазмадан ташкил топган бўлади. Ер шароитидаги плазма манбаларига оддий мисоллар тариқасида, флуорессент лампалар, плазмали телевизорлар, неон рекламалари ва чақмоқларни келтириш мумкин. Ер атмосферасининг юқори қатламларидан бири – ионосфера ҳам Қуёш нурланишлари туфайли юзага келган плазмадан иборат. Олис масофаларга радиоалоқа сигналлари узатиш соҳасида айнан ионосфера жуда катта аҳамият касб этади.

Плазма хоссаларини ўрганишда турли туман газлардан ва жуда кенг ҳарорат диапазонларидан фойдаланилади. Шунингдек, плазма хусусиятларини тадқиқ қилишда, газларга нисбатан қўлланиладиган ташқи майдон интенсивлиги ҳам баъзан жуда катта даражаларга олиб чиқилади. Айрим тажрибаларда, плазманинг ўзини қандай тутишини ўрганиш мақсадида, газга шунчалик катта майдон кучланганлиги берилганки, бундай майдон интенсивлиги табиатда фақат астрофизикадаги термоядровий реакцияларда бўлади. Плазмадаги зарядланган зарралар бир-бирига нисбатан жуда яқин жойлашади ва шу сабабли, ундаги ҳар бир зарядланган заррага ўз яқинидаги бошқа кўплаб заррачалар таъсир кўрсатади. Плазмали телевизорларда ксенон ва неон газлари атомларининг кучли қўзғалиши натижасида, улар ёруғлик квантларини – фотонларни чиқара бошлайди. Ушбу квантларнинг баъзилари, ёруғликнинг биз кўра олмайдиган ултрабинафша спектрига тааллуқли бўлади. Айнан ўша квантлар экрандаги люминофорга таъсир кўрсатиб, ўз навбатида, люминофорни биз кўра оладиган спектрдаги ёруғлик чиқаришга мажбур қилади. Дисплейнинг ҳар бир пиксели, янада кичикроқ бўлган пикселчалардан иборат бўлиб, ундаги люминофор турли рангдаги ёруғлик нурларини – яшил, кўк ва қизил нурларни чиқаради.

Расмда: Плазма лампада мураккаб физик ҳодисалар кузатилади. Масалан, филаментация (толалар юзага келиши) жараёни шулар жумласидандир. Ажойиб, гўзал рангли манзараларнинг ҳосил бўлиши эса, плазмада электронларнинг кучли қўзғалган ҳолатдан, нисбатан паст энергияли ҳолатга ўтиши натижасидан вужудга келади.


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 14.08.2017 18:53  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

СмешноУлыбаюсьПодмигиваю

Tezkor tayyorlanadian lapsha taomlar ishlab chiqaruvchisi kimyo bo’yicha Nobel mukofotiga tavsiya etildi. Uning masalliqlarida, ilgari fanga noma’lum bo'lgan kimyoviy elementlar aniqlandi....



Tafakkur durdonalari

Hitoydan bo'lsa ham ilm o'rganinglar.

Hadis