Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Maqolalar Qiziqarli fizika Golf koptogi fizikasi - Гольф коптоги физикаси

Golf koptogi fizikasi - Гольф коптоги физикаси

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 0
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Golf koptogi fizikasi
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa
Гольф коптоги физикаси

Гольф бутун дунёда энг оммабоп ўйинлардан бири саналади. Уни авваллари фақат вилласида кенг яйлови бор киборлар ўйнашган бўлса, кейинчалик гольф жуда кенг оммалашди ва ҳозирда олимпия спорт турлари дастурига ҳам киритилган. Табиат қўйнида фаол ҳордиқ чиқариш учун гольф энг яхши вариантлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Гольфга қизиққан ва мунтазам ўйнайдиган шинавандалар яхши билишадики, гольфчи учун энг расво иш – коптокнинг қумлоққа ўтириб қолиши, аксинча, гольфчининг энг яқин дўсти – гольф коптогидаги ғадир-будирликлар бўлади. Кўпчилик гольф коптогидаги ўша ғадир-будирликларни шунчаки дизайн учун қилинган деб ўйлайди. Аслида, гольф коптогининг фервей билан олис парвоз қилишини таъминловчи мукаммал «аэродинамика» айнан ўша ғадир-будирликларда яширинган.

Замонавий гольф коптогининг «бобо»сини 1848-йилда Роберт Адамс Петерсон (1829-1904) исмли руҳоний одам ихтиро қилган эди. У саподилла дарахти ширасидан олинадиган – гуттаперчдан (каучукка ўхшаш модда) коптокча ясаган ва гольфни шундай тўплар билан ўйнай бошлашган. Вақт ўтиши билан, гольф ўйинчилари агар коптокда ўйиқ ва кесиқлар ҳосил қилинса, бундай копток силлиқ коптокка нисбатан узоқроққа учишини пайқаб қолишди. Гольф коптоги ишлаб чиқарувчилари ҳам бу жиҳатда дарҳол эътибор қаратишди ва кўп ўтмай, энди гольф коптоклари заводданоқ тайёр «нуқсонлар» билан – атайлаб ҳосил қилинган чуқурчалар ва бўртмалар билан ишлаб чиқарила бошланди. 1905-йилга келиб, гольф коптоклари энди сирти тўлалигича ғадир-будирликлар билан қопланган тарзда тайёрланишга ўтилган.

Гольф коптоги сиртидаги бундай ғадир-будирликлар ҳосил қиладиган аэродинамик эффектлар парвознинг силлиқ коптоклардагидан кўра узоқроқ бўлишини таъминлайди. Биринчидан, ғадир-будирликлар туфайли, коптокни қуршаб турган чегаравий ҳаво қатлами парвоз давомида ҳам у билан қолаверади, чунки, айнан ғадир-будирликлар бу ҳаво қатламини тутиб қолади. Яқин чегаравий ҳаво қатлами копток атрофида узоқроқ қолиши натижасида, копток парвози вақтида ундан нисбатан торроқ килватер оқим – паст босимли қўзғалган ҳаво юзага келади. Натижада, парвоздаги копток учун муҳит қаршилиги камаяди. Қолаверса, одатда таёқ билан гольф коптогига зарба берилганда, зарба коптокка тескари айланиш узатади, бунинг натижасида, Магнус эффекти таъсири билан коптокнинг ҳаводаги парвози барқарорлиги янада ортади ва кўтарилиш баландлиги ҳам сезиларли кўпаяди. Ғадир-будирликлар Магнус эффектини кучайтиради.

Замонавий гольф коптокларида 250 тадан 500 тагача ғадир-будирликлар бўлади. Гольф коптоклари учиши физикасини ўрганиш натижасида аниқланган қизиқ фактлардан бири шуки, агар копток сиртидаги ғадир-будирликларнинг шакли ўткир қиррали кўпбурчаклар шаклида бўлса, масалан, олтибурчаклардан иборат ғадир-будирликлар бўлса, бундай коптоклар, ғадир-будирликларининг қирралари силлиқ бўлган коптоклардан кўра узоқроққа учар экан. Физиклар ашаддий гольф шинавандаси бўлган ишқибоз-ўйинчилар ва профессионал гольфчиларнинг буюртмалари асосида, гольф коптогини яна такомиллаштириш устида ҳам изланиш олиб боришган. Бунда, суперкомпютерларни қўллаш орқали, копток парвозининг ғадир-будирликлар таъсирида энг мақбул тезликка ва олисликка эга бўлиши моделлаштирилган ва бунда ғадир-будирликларнинг энг оптимал шакллари танлаб олинган.

1970-йилларда гольф коптоклари ишлаб чиқарувчи Полара бренди ва АҚШ гольф ассоциация ўртасида низо келиб чиққан эди. Ўшанда Полара гольф тўпларида асимметрик ғадир-будирликлар қўлланилган бўлиб, бундай тўпларга зарба берилганда тўпнинг кескин ёнга оғишлари ва қийшиқ учишлари камроқ учрар эди. Яъни, копток сиртидаги ғадир-будирликлар асимметрияси коптокнинг ён тарафга айланишини нейтраллаган ва учиш траекториясини барқарорлаштирган. Бироқ, бундай қулайлик негадир гольф ассоциацияси корчалонларига маъқул келмади ва улар «гольф ўйини учун зарур бўлган маҳоратни пасайишига олиб келмоқда» деган важ билан, бундай коптокларни расмий мусобақаларда қўллашни таъқиқлашди. Боз устига, кейинчалик бу масалага яна қайтмаслик учун, гольф ассоциацияси гольф коптоклари сиртидаги ғадир-будирликлар симметрик бўлиши кераклиги ҳақидаги махсус бандни ҳам ўйин қоидаларига жорий қилди.

Низо оқибатида гольф ассоциацияси Полара фирмасига 1,4 миллион доллар товон пули тўлаши эвазига, эндиликда фирма бундай асимметрик коптокларни ишлаб чиқаришни тўхтатган.

Расмда: Замонавий гольф тўпларида 250 тадан 500 тагача ғадир-будирлар мавжуд бўлади ва бу ҳаво қаршилигини тенг яримигача камайтиради.

 


Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 26.07.2017 19:20  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

СмешноУлыбаюсьПодмигиваю

Serjant askarlarga daraxt kestiryapti.

Bir askar norozi ohangda:

-Men oliy ma’lumotli matematikman, menga o’zimga mos ish bering...

-Yaxshi, unda sen ildiz chiqarish bilan shug’ullan!


Mavzuga oid boshqa materiallar

Birliklar Konvertori

Birlik / Kattalik turini tanlang:
Qiymatni kiriting:

Natijaviy qiymat:

© Orbita.uz

Kontent statistikasi

Foydalanuvchilar soni : 374
Kiritilgan mаqolalar soni : 761
O'qilgan sahifalar soni : 2498064

Tafakkur durdonalari

Farzandlarimiz bizdan ko'ra kuchli, aqlli va baxtli bo'lishlari shart...

I. Karimov