Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Maqolalar Qiziqarli fizika Plank doimiysining yanada aniq qiymati belgilandi - Планк доимийсининг янада аниқ қиймати белгиланди

Plank doimiysining yanada aniq qiymati belgilandi - Планк доимийсининг янада аниқ қиймати белгиланди

E-mail Chop etish
Maqola Reytingi: / 0
Juda yomon!A'lo! 
Maqola mundarijasi
Plank doimiysining yanada aniq qiymati belgilandi
Мақолани кирилл алифбосида ўқинг
Hamma sahifa

Планк доимийсининг янада аниқ қиймати белгиланди

АҚШлик физиклар илм-фанда энг муҳим бўлган константалардан бири – Планк доимийсининг қийматини янада катта аниқликда ҳисоблаб чиқаришга муваффақ бўлишди. Айтишларича, Планк доимийсининг белгиланган янги қиймати атига миллиарддан 13 қисм хатолик билан табиий қийматидан фарқ қилар экан...

2011-йилда Ўлчов ва Тарозилар Халқаро Конференцияси иштирокчилари Халқаро Бирликлар Тизими – СИ ни Планк доимийси асосида қайта тафтиш қилиш ҳақида қарор қабул қилишган эди. Режага кўра, 2018-йилгача олимлар ушбу константанинг энг ишончли қийматларини ҳисоблаб чиқаришлари зарур эди.

Ушбу ташаббусга кўра СИ нинг асосий бирликларидан нақ тўрттаси (улар жами еттита), яъни, килограмммоль, ампер ва келвин қайта таърифланади. Мол бирлигининг энг аниқ таърифини шакллантириш учун зарур бўлган Авогадро сонининг энг аниқ қийматини олимлар 2015-йилда келтириб чиқаришган эди. Аввалги мақоламизда баён қилганимиздек, Планк доимийсининг аниқ қийматини келтириб чиқариш, ўз навбатида килограммнинг янада мукаммал таърифини келтириб чиқаришга асос бўлади. Хабарингиз бор, ҳозиргача ушбу муҳим асосий бирлик, олис 1879-йилда тасдиқланган эталон жисм (платина-иридий қотишмасидан тайёрланган цилиндр) воситасида аниқланади ва таърифланади.

Планк доимийсининг қиймати аниқлигини максимал орттириш мақсадида, АҚШлик ва Буюк Британиялик олимлар ҳозирги кунда ватт-тарози билан тажрибалар ўтказишмоқда.

Ватт-тарози технологияси 1975-йилда Британиялик физик Браян Киббл томонидан фанга таклиф этилган эди. У қуйидагича ишлайди: иккита доимий магнит орасида жойлаштирилган ток ўтказгич ғалтак орқали электр токи ўтказилади. Натижада, доимий магнитлар билан ўзаро таъсирланадиган магнит майдони ҳосил бўлади. Сўнгра, гравитацион тезланишни инобатга олган тарзда, стандарт килограммга каррали бўлган юкни мувозанатлаш учун керакли электромагнит энергияси миқдори аниқланади. Планк доимийси эса, ушбу энергия миқдори билан пропорсионал бўлади. Кучланишни турли қийматларга ўзгартириб кўриш орқали, олимлар тебраниш контурининг қиймати динамикасини ҳам кузатишлари ва баҳолашлари мумкин бўлади.

2016-йилда АҚШлик тадқиқотчилар ўз қўл остиларида мавжуд бўлган NIST-4 номли ватт-тарози ёрдамида Планк доимийсининг миллиарддан 34 улуш оғишга тенг хатолик кўрсаткичи билан аниқланган қийматини олишга муваффақ бўлган эдилар. Яъни, улар қайд этган Планк доимийси (34×10‒9): 6,62 606 983×10‒34 жоул-сонияга тенг деб аниқланган. «Metrologia» журналида эълон қилинган янги мақолада эса, олимлар ўтган 2015-йилдан бошлаб, 2017-йилнинг жорий даврига қадар ўтган вақт оралиғида ўтказилган мингдан зиёд тажриба-синов амалиётлари натижалари билан ўртоқлашишган (қизиқувчилар мақола билан ушбу манзилда танишишлари мумкин). Ушбу мақолада келтирилишича, синовлар натижаларини синчиклаб таҳлил қилиш орқали, ҳозирда Планк доимийсининг аниқлик даражаси миллиарддан 13 улушгача келтирилган ва эндиликда уни 6,626 069 934 (89)×10‒34 жоул-сония деб олиш керак. Тажрибада олимлар массаси 0,5 кг бўлган юкдан бошлаб 2 кг гача бўлган юклар билан синовлар ўтказиб кўришган ва ғалтакнинг тезлигини ҳам 0,5 мм/сониядан 2 мм/сониягача ўзгартиришлар орқали тажрибалар ўтказишган. Олимлар жуда катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлашга тўғри келгани ва тажриба-синовлар сонининг ўта кўплиги орқали, олинган натижанинг аниқлик даражаси ҳам шунга мувофиқ, максимал аниқлик даражасига келтирилганини таъкидлашмоқда.

Олимларнинг сўзларига қараганда, ватт-тарозининг иш режими турли хил шаклларга ўзгартирилганда олинган натижалар гарчи ўзаро тафовутларга эга бўлса ҳамки, лекин ушбу тафовутлар CODATA, яъни, ЎТХҚнинг илм-фан қўмитаси тасдиқлаган чегаравий қиймат, яъни, миллиарднинг 20 дан бир улуши (20×10‒9) фарқидан ортмагани боис, натижаларни ўзаро тафовутлари рухсат этилган чегара доирасида деб қабул қилиш мумкин ва бу тўғри бўлаверади.

Эндиликда, режага кўра, 2018 йилнинг ноябрь ойида СИнинг асосий бирликлари таърифлари қайта кўриб чиқилади ва унда Планк доимийсининг айнан ушбу қиймати асосида иш кўрилиши, ҳамда, килограммнинг Планк доимийсига асосланган янги таърифи қабул қилиниши кутилмоқда.

Расмда: ватт-тарози конструкцияси

 


 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Фейсбукда: https://www.facebook.com/Orbita.Uz/

Твиттерда: @OrbitaUz

Google+ : https://plus.google.com/104225891102513041205/posts/

Телеграмдаги каналимиз: https://telegram.me/OrbitaUz



Yangilаndi: 08.07.2017 13:53  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Orbita.Uz infotekasi

Milliy bayramlarimiz

Yaqin kunlardagi rasmiy bayramlar, kasb bayramlari, muhim tarixiy va xalqaro sanalar.

26 - Iyun - Iyd al-Fitr - Ramazon hayiti Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)


1 - Sentyabr - Mustaqillik kuni. (Dam olish kuni)


2 - Sentyabr - Iyd al-Adho - Qurbon Hayiti . (Dam olish kuni) (oy chiqishiga qarab bir kunga o'zgarishi mumkin)

O'zbekiston shaharlari ob-havo ma'lumotlari

Orbita.Uz do'stlari:

Ziyo istagan qalblar uchun:

O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona!

​Ўзбекча va o'zbekcha o'zaro transkripsiya!
O'zbekcha va ўзбекча ўзаро транскрипция!

Bizning statistika


Orbital latifalar :) :)

СмешноУлыбаюсьПодмигиваю

Serjant askarlarga daraxt kestiryapti.

Bir askar norozi ohangda:

-Men oliy ma’lumotli matematikman, menga o’zimga mos ish bering...

-Yaxshi, unda sen ildiz chiqarish bilan shug’ullan!


Mavzuga oid boshqa materiallar

Birliklar Konvertori

Birlik / Kattalik turini tanlang:
Qiymatni kiriting:

Natijaviy qiymat:

© Orbita.uz

Kontent statistikasi

Foydalanuvchilar soni : 374
Kiritilgan mаqolalar soni : 762
O'qilgan sahifalar soni : 2517370

Tafakkur durdonalari

Hitoydan bo'lsa ham ilm o'rganinglar.

Hadis