Orbita . U Z

Ilm-fan fazosi uzra

  • Shrift o'lchamini kattalashtirish
  • Odatiy shrift o'lchami
  • Shrift o'lchamini kichiklashtirish
Bosh sahifa Muallif & blog ... Сайт очиш фикри тарихи ва мақсад:

Сайт очиш фикри тарихи ва мақсад:

Maqola Reytingi: / 4
Juda yomon!A'lo! 

Сайт очиш фикри тарихи ва мақсад:

Блогимдаги дастлабки қайдларим билан, ушбу www.Orbita.Uz сайтини очишимга сабаб бўлган нарсалар ва ундан кўзлаган мақсадларим ҳақида ўртоқлашмоқчиман.

Энг аввало бунга йўл менинг ўқувчилик йилларимдан бошланган:

Менинг ўқувчилик даврим, 90-йилларнинг тугаши ва 00-йилларнинг бошига тўғри келган. У пайтлардаку, интернет деган нарса ҳали жамият ҳаётига у даражада кириб келган эмасди, интернет ва электрон почта ҳақида радио ва телеэфирдан баъзан эшитиб қолардик ва биз (мен ва мен қатори синфдош ўртоқларим) буни «етишиб бўлмас ноу-хау» дек қабул қилар эдик. У пайтда менинг ҳаёлимдан бир кун келиб интернет уммонида ўз сайтим, блогимга эга бўлишим ҳаёлимни кўчасини бирор марта ҳам ҳатлаб ўтган эмас. Бироқ, ўқувчилик давримда менинг бошқа бир режам (орзуим дея олмайман) бор эди: мактабни тамомлаб, халқаро журналистика соҳасига ҳужжат топшириш ва журналист касбини эгаллаш. Тўғри, кейинчалик 11-синфни битирганимда, бу режам ўзгариб кетди. Мен тамомила бошқа йўналиш – автоматик системалаштирилган бошқарув (АСУ) соҳасини ўзим учун профессионал эгаллашим лозим бўлган касб қилиб танладим. Лекин барибир журналистика ҳақидаги режаларимга ҳам «рад эт» тамғасини босганим йўқ эди. Кейинчалик, интернет уммони катталашиб, унда ҳар бир киши шунчаки ўз электрон почтасидан тортиб ўзининг шахсий сайти, блогигача эга бўлиши имконияти пайдо бўлиши билан, менинг хотира архивимда сақланиб келаётган журналистика ҳақидаги ўқувчилик ҳаёлларим ҳам қайта шуълаланиб кетди. Тўғри, эндиликда мен профессионал журналист бўла олмайман. Бунга  даъво қилмайман ҳам. Бироқ, ўз сайтинг ва блогинг бўлса, ўз фикрларинг ва мулоҳазаларингни юртдошлларинг билан ўртоқлаша олсанг, кишиларга бирор бир фойдали ахборот ёки маълумот тақдим қила олсанг қандай яхши…

 

 

Сайт очишимга сабаб бўлган яна бир муҳим нарса эса талабалик даврим билан боғлиқ:

Олийгоҳда техника йўналишида таҳсил олганман. Ўқиш йилларида албатта кўпчилик талабалар сингари мен ҳам, асосан топшириқларни бажариш, фанларни чуқурроқ ўзлаштириш учун махсус адабиётлар, қўлланмалар, маълумотномалар (справочниклар) ва ҳо казо манбалардан фойдаланишимга тўғри келган. Бирор бир фандан муҳим маълумот зарур бўлиб қолса, уни институт кутубхонасидаги кўп сонли адабиётлар ичидан топишни ўзи бўлмас эди. Сизга зарур китобни номи ва муаллифини билган тақдирингизда ҳам, унга эришиш осон бўлмайди, китоблар аллақачон сизгача қўлма-қўл бўлиб кетган. Топганлар ҳам кўпинча ундан фойдаланишга қийналишарди, чунки, техника соҳасидаги адабиётларнинг аксарияти рус тилида бўлиб, бу борада айниқса чекка вилоят, чекка қишлоқлардан келиб ўқиётган талаба курсдошларим қийналишарди. Уларда кўпинча, стипендиянинг маълум қисми, рус ёки инглиз тилидаги матнни «билағон» курсдошларга таржима қилдиришга кетар эди. Шуларни кўриб, мулоҳаза қилиб юриб, шу каби муаммоларни бартараф этишга оз бўлсада ҳисса қўшиш ниятида, фан-техникага оид китоблар, айниқса кам ададда чиқиб, ҳозирда ноёб бўлиб қолган адабиётларнинг электрон нусхаларини яратиш ва уларни интернет орқали тарқатиш ҳақида фикр пайдо бўлган эди. Қолаверса, интернетнинг миллий сегменти – ўзнетда, фан-техникага оид мукаммал сайтларнинг йўқлиги, «.uz» доменидаги техникага бағилшланган сайтларнинг ҳам аксарияти асосан тор соҳаларда бўлиб, илмий-оммабоп йўналишларни ва умумтехника фанларининг фундаментал тамойилларини намоён қилмаслигини кузатдим. Мавжудлари ҳам асосан рус тилида... Шуларни ўйлаб, илм-фан, техникага бағишланган бирор бир сайт очиш фикри пайдо бўлди.

Ўқувчилик давримда кўзланган журналистика соҳаси ва талабалигимдаги мулоҳазаларим бирлашиб, сайт очиш иштиёқини кучайтириб юборди. Инстиутда ўқиётган ва уни битираётган вақтимда бунга имконият бўлмади. Биринчидан моддий масала (талаба учун ҳар бир сўм азиз, агар у менга ўхшаб конрактда ўқиса ўша ҳар бир сўм қадри икки баравар азиз бўлади {#emotions_dlg.laughing}{#emotions_dlg.laughing}{#emotions_dlg.laughing}) қолаверса, техник имкониятларим етарли эмас эди. Лекин сайтнинг концептуал жиҳатларини ўша 2007-2008 йиллардаёқ лойиҳалаб қўйган эдим.

Мана вақти келиб, ҳам моддий ҳам техник имкониятларни яратган менга тақдим этди. Фақат, сайтни тузиш ва уни зарурий контент билан тўлдиришга қунт қилиб, ҳаракат бошлаш қолган эди. 2012-йилда, мен аввалдан фаол қатнашадиган www.forum.ziyouz.com да Usmon никли фойдаланувчининг «Ўзимиз сайт яратамиз» номли пости пайдо бўлди. Бу пост мени ўйлантириб юрган саволларнинг кўпчилига жавоб берди ва сайт очишга мени, ҳазил айтганда «гиж-гижлади» (спровоцировал {#emotions_dlg.laughing}). Аввалига локал ҳолатда сайтни лойиҳалаб, 2012-йил 27-сентябрь куни уни хостингга жойладим. Домен эса, сайтнинг асосан аниқ фанлар, техника йўналишларида ахборот тақдим қилишга мўлжалланганлигини инобатга олиб Orbita номини танладим. Orbita – сайёраларнинг қуёш атрофидаги айланиш йўналиши траекторияси, шунингдек, молекулалалрда, электронларнинг атом атрофидаги айланиш йўналишидир. Аниқ фанлар ва техникага оид нашрлар ва илмий қўлланмаларда, шунингдек соҳа муассасаларида орбитал тасвир логотип сифатида кўп қўлланилади. Мен ҳам сайт номида ва унинг рамзида айнан орбита – бир вақтининг ўзида ҳам астрономик, ҳам молекуляр манзара номини танлашни маъқул кўрдим.

Бироқ, 2012-йил 27-сентябрь куни сайт очилгач, барибир анча вақт уни оммага ҳавола қилишга иккиландим. Биринчидан контентнинг чўғи паст, қолаверса, сайт дизайни, ва ҳо казоларда қилинадиган ишлар бор эди. Баъзан ишдан ортмай, баъзан эринчоқлик билан, сайтга ҳафталаб қармаган кунларим ҳам бўлди. Бироқ, 2013-йил март ойидан бошлаб, бу борада жиддий шуғуллана бошладим. Сайтда фақат кутубхонада электрон китоблар тақдим қилиш ва маълумотномалар бўлимини тўлдириб ташлаш билан ўзимни чеклашим мумкин эмас эди. Чунки сайт очилганидан кейин, янги ғоялар оқими миям алгоритмларида пайдо бўла бошлади. Масалан, буюк илмий кашфиётлар ва ихтироларнинг тарихи ҳақида сайт ўқувчиларига қизиқарли маълумотлар тақдим этиш, илм-фан ва умуман олганда инсоният цивилизацияси йўналишини ўзгартириб юборган буюк тафаккур эгалари, аллома ва олимлар ҳаёти, уларнинг илмий ишлари билан таништириш ва турли фан ва техника йўналишларда илмий-оммабоп мақолалар тайёрлаш фикри шулар жумласидандир. Бу борада эътиборни асосан ўзбек тилида мавжуд бўлмаган маълумотларни топиб, она тилимизга ўгириб тақдим этишга қаратдим.

Даставвал сайтда Фан янгиликлари бўлими ҳам ташкил этдим. Лекин, янгиликлар борасида оперативлик ва юқори маъсулият талаб этилгани боисидан кейинчалик бу бўлимдан воз кечдим. Сабаби, янгиликларни ўз ўзидан янги, аниқ ва ишончли бўлиши керак. Мен эса сайтни асосий ишимдан бўш вақтда юритганим боис, вақт нуқтаи назаридан бундай имкониятга эга эмасман. Бирор сайтдан янгиликни олиб, кўчириб, эълон қилиш эса... {#emotions_dlg.laughing} ўйлашимча интернет фойдаланувчиси менсиз ҳам ўша сайтни ўзи топиб янгиликдан бохабар бўла олади...

Ҳулласини айтганда, www.Orbita.Uz сайтини аввало фан-техника йўналишида он-лайн маълумотномалар, кутубхона базаси тайёрлаш, илмий-оммабоп мақолалар билан ўқувчиларни аниқ фанлар ва техника соҳаларига бўлган қизиқишларини орттириш, ва соф ўзбек тилида илм-фан, техника йўналишини тарғиб этувчи портал тайёрлаш («яратиш» феъли менимча одамзот фаолияти учун эмас...) мақсадида очдим. Сайтдан тижорий мақсадларни кўзламаганман. Бу ҳақида танишларим пичинглар қилишди. Лекин, мазкур сайтдан юртдошларимига, айниқса ўқувчи ва талаба ёшларга наф тегса, шуни ўзи мен учун хар қандай тижорий манфаатдан афзал.

Сайт очилганига эндигина бир йил тўлди. Албатта, ҳали камчиликлар ва қилинадиган ишлар бисёр. Дизайн ҳам ҳали мен истаган кўринишга келгани йўқ. Лекин насиб этса, режаларим катта. Вақти келиб www.Orbita.Uz сайтини ўзнетдаги ўз мавқеига эга, илғор порталга айлантириш, ўзбек ёшларининг техника ва илм-фанга оид ҳар қандай маълумотларга ўз она-тилларида эга бўла олишларига хисса қўшиш ниятидаман. Ва бу борада сиз азиз сайтимиз фойдаланувчиларининг ҳар бир таклиф ва мулоҳазаларингизни хушнудлик билан кутиб олишга тайёрман!

Ҳурмат билан, Ўзим {#emotions_dlg.laughing}.

Yangilаndi: 07.04.2018 12:26  
Maqola yoqdimi? Do'stlaringizga ham tavsiya qiling:

Bildirilgan fikrlar   

 
0 #1 Javob: ???? ???? ????? ?????? ?? ??????:Gayrat 2014-01-23 23:23
xuddi meni boshimdan o'tgan voqealarni yozgandaysiz. :-) ishlarga omad. Bitta savol bor, xosting masalasini qanday xal qilyapsiz, meni xostingim fayllarni joylashga ruxsat bermadi. Xostingni o'zgartirsa bo'ladimi.
Iqtibos
 

Mulohaza bildiring:


Mahfiy kod
Yangilash

Banner

Birliklar Konvertori

Birlik / Kattalik turini tanlang:
Qiymatni kiriting:

Natijaviy qiymat:

© Orbita.uz

Orbita.Uz tavsiya etadi:

Foydali havolalar:
Ilmiy-lugat.uz
Ilmiy-lugat.uz - Ilmiy terminlarning o‘zbekcha-ruscha-inglizcha lug‘ati, qisqacha izohi va amalda qo‘llanishi
Oshxona.Uz
O'zbek Milliy Taomlari haqidagi ajoyib veb-sayt.
Ziyouz.com
Ziyouz.com - O'zbek tilidagi eng katta elektron kutubxona.
http://tafsilot.uz/
tafsilot.uz - axborot-tahliliy sayt.
imlo.insof.uz
Lotin va kirill alifbolaridagi matnlarni o'zaro o'girish uchun mo'ljallangan, onlayn va offlayn ishlaydigan ajoyib lug'at.
Лотин ва кирилл алифболаридаги матнларни ўзаро ўгириш учун мўлжалланган, онлайн ва оффлайн ишлайдиган ажойиб луғат.

Kontent statistikasi

Foydalanuvchilar soni : 368
Kiritilgan mаqolalar soni : 792
O'qilgan sahifalar soni : 3294445

Tafakkur durdonalari

Farzandlarimiz bizdan ko'ra kuchli, aqlli va baxtli bo'lishlari shart...

I. Karimov